Польшада аборт тарафдорлари йирик намойиш уюштирди

Олам

image

Кеча, 25 октябрь куни Польшанинг турли шаҳарларида минглаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бунга сабаб Республика Конституциявий суди ҳомила патологияси сабабли ҳомиладорликни тўхтатиш мамлакат конституцияси қоидаларига мос келмаслиги тўғрисида қарор қабул қилгани бўлди.

Варшава, Гданьск, Познан ва бошқа шаҳарларда намойишчилар сони бир неча мингга етди. Черковларда янги тақиққа қарши намойишчилар пайдо бўлди. Намойишчилар "Менинг танам – менинг танловим", "Туғуруқ ҳақида нималарни биласиз", "Аборт – бу ҳуқуқ", "Черков – сиёсатдан йўқол", каби сўзлар туширилган баннерлар кўтариб олишди. Кечга келиб пойтахтда жойлашган Президент саройи олдида ҳам намойишлар давом этди.

Варшавада ҳам, бошқа шаҳарларда ҳам аборт тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасида жанжаллар юзага келди. Кўпгина акциялар ижтимоий тармоқларда намойиш этилди. Познан ва Катовица шаҳарларида полиция томонидан кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланилганлиги хабар қилинмоқда. Намойишларнинг бугун ҳам давом этиши кутилмоқда.

Польшада ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасигача тиббий асосларсиз, онанинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қилмасдан ёки ҳомиланинг жиддий патологиясиз аборт қилишни тақиқловчи муросага оид қонун 1993 йилдан бери амал қилади. Бундан ташқари, агар бу зўрлаш сабабли бўлса, ҳомиладорлик тўхтатилиши мумкин. Парламентда кўпчиликни ташкил этган "Қонун ва адолат" партиясининг вакиллари ҳомилада бирон бир патология, шу жумладан, Даун синдроми борлиги аниқланса ҳам аборт қилишга қарши чиқишди.

Мамлакат Конституциявий суднинг сўнгги қарори “Расмий хабарнома”да эълон қилинганидан кейин кучга киради. Шундан сўнг мамлакатда икки сабабга кўра – онанинг ҳаётига таҳдид ёки зўрлаш оқибатида юзага келган ҳомилани аборт қилишга расман рухсат берилади. Қолган ҳолларда аборт қилдириш тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Польша

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг