Польша ва Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида фуқароларни чет давлатларга ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департамент муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаро Қ.Я. фуқаро Б.Т.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Польша давлатига ишга юбориш ва виза олиб бериш эвазига 5 000 АҚШ долларини олиб ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганини аниқлаган.

Маълум қилинишича, худди шундай яна бир ҳолат қайд этилган: фуқаро А.К. 4 нафар фуқарони алдаб, уларни танишлари орқали Корея давлатига ишлашга жўнатиш эвазига 5 800 АҚШ доллари ва 163 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Самарқанд вилоятида фуқарони Исроилга ишлаш учун юборишини айтиб, унинг 10 минг доллар пулини олган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг