Польша Украинага кўплаб Т-72 танкларини жўнатди

Олам 8274
image

Польша ҳукумати Украинага 200 дан ортиқ Т-72 танклари ва бир неча ўнлаб пиёда аскарларнинг жанговар машиналарини юборди. Бу ҳақда Польша радиоси хабар берган. 

Таъкидланишича, бу миқдордаги танклар иккита бригадани ташкил қилиш учун етарли. Етказиб берилган техникалар сони ҳақида расмий маълумот йўқ. 

Польша Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Павел Солох ҳам рақамни ошкор қилишдан бош тортган. 

“Бу жуда катта миқдор, мен тафсилотларга тўхталмоқчи эмасман. Аниқ рақамларни айтмайман. Польша Украинага ҳарбий ёрдам, жумладан Т-72 танкларини етказиб берган, етказиб бермоқда ва етказиб беришда давом этади”, деган Солох. 

Унга кўра, Польша Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича етакчи давлатлардан бири, у АҚШ ва Буюк Британиядан кейин учинчи ўринда туради. Республика аллақачон Украинага умумий қиймати 1,6 миллиард доллардан ортиқ қурол юборган. Украина томони бу етказиб беришлар учун пул тўлаш ёки тўламаслиги ҳақида маълумот ошкор этилмаган. Норасмий маълумотларга кўра, қуролларнинг бир қисми текинга, бир қисми эса кредитга берилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 340
Рейтинг: 3
t
×