Польша Украинага қўшин киритиш-киритмаслигини очиқлади
Олам
−
12 Март
12642Бугун, 12 март куни Польша Мудофаа вазирлиги давлат котиби ўринбосари Станислав Взиатек Варшава ҳар қандай шароитда ҳам Украинага қўшин жўнатмаслиги, ҳатто украиналик ҳарбийларни ўқитиш жараёнларида ҳам қатнашмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
“Биз аскарларимизни уруш зонасига киритишни режалаштирмаяпмиз, чунки Украинада Польша қўшинларининг мавжуд бўлиши, гарчи у ўқув мақсадларида бўлса ҳам, мамлакатнинг урушда иштироки билан баробар”, деган мамлакат расмийси.
Аввалроқ Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Украинага қўшин киритиш ҳақидаги ташаббусини юқори баҳолаган эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023