Польша Беларусь билан чегарасини ҳимоя қилиш учун 2,5 млрд доллар сарфлайди

Олам

image

Польша ўзининг шарқий чегарасини Россия ва Беларусь томонидан кучайиб бораётган таҳдиддан ҳимоя қилиш дастурига 10 миллиард злотий (2,55 миллиард доллар) сармоя киритади. Бу ҳақда бугун, 18 май куни Бош вазир Дональд Туск маълум қилди.

Беларусь ҳукумати Яқин Шарқда Европага янги норасмий йўналиш таклиф қиладиган сайёҳлик агентликларини очгандан сўнг, 2021 йилда муҳожирлар Польша-Беларусь чегарасига оқиб кела бошлади. Европа Иттифоқига кўра, бу инқирозни юзага келтирди.

2022 йилда Россия Украинага бостириб кирганидан бери муносабатлар янада кескинлашди, Варшава мудофаа харажатларини оширди, Минск ва Москвани Польшани беқарорлаштиришга уринишда айблади.

“Биз ўз хавфсизлигимиз учун, биринчи навбатда, шарқий чегара хавфсизлиги учун 10 миллиард злотий сармоя киритишга қарор қилдик. Биз чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш, жумладан, чегарани потенциал душман учун ўтиб бўлмайдиган қилиб қўядиган ландшафт ва экологик ечимларни амалга оширадиган истеҳком тизимини қуриш бўйича йирик лойиҳани бошлаяпмиз”, дейди Туск. 

Польша Бош вазири келажакдаги истеҳкомларнинг табиати ҳақида батафсил маълумот бермади.

Аввалги Польша ҳукумати ноқонуний миграциядан ҳимоя қилиш учун Польша-Беларусь чегарасида узунлиги 180 километрдан ортиқ ва баландлиги 5,5 метрдан ортиқ панжара қурган эди. У кузатув камералари ва сенсорлар тизими билан тўлдирилади.

Туск шу ой бошида шарқий чегарани мустаҳкамлаш режаларини эълон қилди, аммо тафсилотларни очиқламади.
Польша Бош вазирининг айтишича, 20 май куни у Европа инвестиция банки билан Европа ҳаво мудофаасини кучайтириш учун Германия томонидан 2022 йилда яратилган умумий ҳаво мудофаа тизими Европа осмон қалқони ташаббусининг сунъий йўлдош компонентини молиялаштириш учун 500 миллион злотий ажратиш имкониятини муҳокама қилади. Туск буни Исроилнинг Темир гумбаз тизимига қиёслади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия чегара Польша Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made