Польша армиясини шай ҳолатда ушлаб турибди
Олам
−
10 Июль
9569Польша кенг кўламли можаро хавфини ҳисобга олиб, ўз армиясини шай ҳолатда ушлаб турибди. Бу ҳақда Польша армияси бош штаби бошлиғи генерал Вислав Кукула маълум қилди.
“Польша ўз қўшинларини кенг кўламли можаро хавфига қарши тайёрлаши керак. Бугун биз кучларимизни асимметрик тўқнашувга эмас, балки кенг кўламли можарога тайёрлашимиз, чегара миссияси ва армиянинг машғулотлар интенсивлигини сақлаб қолиш ўртасида яхши мувозанатни топишимиз зарур”, дейди Кукула Россия ва Беларусь билан чегарада қўшинлар сони кўпайганини эълон қилар экан.
Мудофаа вазири ўринбосари Павел Бежда эса август ойидан бошлаб Польшанинг шарқий чегарасини қўриқлаётган қўшинлар сони ҳозирги 6 мингдан 8 мингга кўпайтирилишини, 48 соат ичида қўшимча 9 минг орқа қўриқчи жойлаштирилиши мумкинлигини айтди.
Май ойида Польша Беларусь ва Россия билан чегараларида мудофаани кучайтиришга қаратилган тахминан 10 миллиард злотий (2,5 миллиард доллар) қийматидаги “Шарқ қалқони” дастурининг тафсилотларини эълон қилди ва уни 2028 йилга қадар якунлаш режалаштирилмоқда.
Польшанинг Беларусь билан чегараси 2021 йилда мигрантлар оқиб кела бошлаганидан бери кескинлик ўчоғига айланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Беларусь Мудофаа вазирлиги Польша чегарасидан атиги бир неча миль нарида Хитой билан ҳарбий машғулотлар бошлаганини эълон қилганди.
LiveБарчаси