Покистоннинг собиқ президентига ўлим ҳукми ўқилди
Олам
−
17 Декабрь 2019
7608Покистоннинг собиқ президенти ва бош вазири Парвез Мушаррафга нисбатан ўлим жазоси тайинланди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Суд Мушаррафни давлатга хоинлик қилганликда айблаган.
Маълумот ўрнида: Первез Мушарраф 1999 йил давлат тўнтаришидан сўнг ҳокимият тепасига келган эди. У мамлакатни тўққиз йил бошқарди. Шундан сўнг, импичмент талаб қилишгани сабаб ўз ихтиёри билан истеъфо берган эди. 2013 йилда уни давлатга хоинликда айблаб, жиноий иш очилганди.
LiveБарчаси