Покистоннинг собиқ Бош вазири Имрон Хоннинг ҳаёти хавф остидалиги айтилди
Олам
−
19 Ноябрь 2022
12195Покистоннинг собиқ Бош вазири Имрон Хоннинг ҳаётига навбатдаги суиқасд уюштирилиши мумкин. Бу ҳақда Исломобод Олий суди раиси Аамер Фарук разведка маълумотларига таяниб маълум қилди, деб ёзади “Al Jazeera”.
Аввалроқ, жорий йилнинг 3 ноябрида 70 ёшли Хон Вазиробод шаҳрида сайловлар қайта ўтказилишини талаб қилиб, норозилик намойишини ўтказаётган вақтда унинг оёғига ўқ узилган эди.
Намойишлар оқибатида собиқ Бош вазирнинг “Техрик-и-Инсаф” партияси тарафдорларидан бир киши ҳалок бўлди ва 10 нафар инсон жароҳатланди. Шу боис намойишлар мажбуран тўхтатилган эди.
Имрон Хон ўзига нисбатан қилинган суиқасдда Покистоннинг амалдаги Бош вазири Шаҳбоз Шарифни, Ички ишлар вазири Рана Санауллоҳ ва генерал Файсал Носирни айблаган. Аммо собиқ вазир ўз даъволарига ҳеч қандай далил келтирмади. Шунинг учун ҳукумат ва ҳарбийлар Хоннинг айбловларини рад этди. Полиция эса Имронхонга суиқасд уйиштирганликда гумонланаётганларни сўроқ қилмоқда.
LiveБарчаси