Покистондаги самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига қанча товон тўланиши айтилди

Олам 4660
image

Покистон маъмурлари Карачи шаҳрида самолёт ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рупий (тахминан 6,200 доллар) миқдорида товон тўлайди. Бу ҳақда мамлакат Авиация вазири Ғулом Сарвар Хон маълум қилди.

Самолёт қулаши натижасида 97 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Самолётнинг икки йўловчиси омон қолди.

Авиация вазири Ғулом Сарвар Хон авиаҳалокатдан омон қолган икки киши 500 минг рупий олади, деб таъкидлади. Товон пули автоҳалокатда уйлари ва автомобиллари шикастланган ҳудудда яшовчиларга берилади.

“Жуда кўп зарар етказилди. Биз дастлабки текширувни ўтказиш тўғрисида кўрсатма бердик ва ҳукумат келтирилган зарарни баҳолаш ишларидан кейин қоплайди“, дейди Сарвар Хон.

У фожиали воқеадан афсусда эканлигини ва қурбонларнинг оилаларига ҳамдард эканини айтди. Хоннинг қўшимча қилишича, фалокат учун жавобгарлар албатта жазоланади.

Авиакомпаниянинг хабар беришича, ҳалокатга учраган самолётни сўнгги текшириш ишлари жорий йилнинг 21 март куни ўтказилган. Унда двигател, қўниш узатиш ёки самолётнинг асосий тизимларида ҳеч қандай нуқсонлар топилмаган.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 3
t
×