Покистонда TikTok блокланди
Олам
−
12 Март 2021
3721Покистон суди мамлакат телекоммуникация маъмуриятига машҳур TikTok ижтимоий тармоғини жамиятдаги беҳаё хатти-ҳаракатларни кўрсатадиган видеолар туфайли тақиқлашни буюрди. Бу ҳақда "Dawn" газетаси хабар берган.
"TikTok'га юкланган видеолар Покистон жамиятига тўғри келмайди", деган судья.
Мақолада агентлик TikTok мутасаддиларига сўров юборгани, аммо ҳанузгача жавоб олмагани айтилган.
Ўтган йилнинг октябрь ойида TikTok Покистонда ахлоқсиз контент ҳақида огоҳлантиришлар туфайли тақиқланган эди. Бироқ, кейинчалик ижтимоий тармоқ мамлакат қонунларига риоя қилиш шарти билан тикланганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023