Покистонда қўрқинчли ҳодиса. Поезд зиёратчилар бўлган автобусга келиб урди

World

image

Бугун, 3 иль куни Покистон шарқидаги Панжоб вилоятида поезд автобусга бориб урилди.

Ҳиндистоннинг “The Indian Express” газетасининг хабар беришича, қурбонлар сони 29 нафарга етган.

Аввалроқ қурбонлар сони 19 нафар бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Маълумотларга кўра, сикх зиёратчилари бўлган автобус темир йўлни тўсиқ бўлмаган жойини  кесиб ўтган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўл қоидаларини бузган ва йўлда поезд йўқлигига амин бўлмаган. Оқибатда поезд автобусга келиб урилган.

Воқеа натижасида жабрланганларни шифохоналарга олиб кетишган. Ҳозирда уларнинг сони аниқланмоқда.


Tags

Rate Count

197

Rating

3

Rate this article

Share with your friends