Покистон ва Афғонистон уруш ёқасида турибди – “Bild”
Олам
−
04 Январь
9875Покистон ва Афғонистон чегарасида бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 24 декабрда Покистон ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистоннинг шарқида камида 46 киши ҳалок бўлган. Афғонистон расмийларининг сўзларига кўра, 46 қурбоннинг катта қисмини аёллар ва болалар ташкил қилади. Покистон томони ҳужумларда “террорчилар бошпаналари” нишонга олинганини айтмоқда.
Бунга жавобан Афғонистоннинг “Толибон” муваққат ҳукумати чегарага ҳарбий техника ва 15 минг аскарни жойлаштирган. Шундан сўнг афғонлар баҳсли чегарада Покистоннинг бир нечта позицияларига ҳужум қилган. У ерда тўқнашувлар давом этмоқда.
“Толибон” вакиллари Британиянинг “Telegraph” газетасига берган интервьюсида можаронинг ҳар қандай кескинлашувига тайёр эканини айтган.
“Уларда ядро бомбаси борми-йўқми, бизни қизиқтирмайди”, дейди “Толибон” вакили.
Покистон раҳбарлари эса “Толибон”ни покистонлик жангариларга бошпана берганликда айбламоқда. Гап биринчи навбатда “Tehrik-e Taliban Pakistan” (TTP) гуруҳи ҳақида бормоқда. TTP гуруҳи Покистонда вайронагарчиликлар келтириб чиқармоқда. Биргина 2024 йилда улар томонидан Покистон хавфсизлик кучларига 444 та ҳужум уюштирилган, камида 685 киши ҳалок бўлган.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг сўнгги ҳисоботига кўра, TTP’нинг 6,5 минг жангариси Афғонистонда яширинган.
“Толибан” TTP'ни террорчи гуруҳ деб ҳисобламайди”, дейилади ҳисобда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг Пактика вилояти ва Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятлари туташган ҳудудда Афғонистоннинг “Толибон” муваққат ҳукумати аскарлари ва Покистон ҳарбийлари ўртасида юз берган қуролли тўқнашув оқибатида 24 киши ҳалок бўлганди, 3 киши яраланганди. Қуролли тўқнашув чоғида оғир артиллерия қуроллари қўлланган. Покистоннинг 19 ҳарбий ходими ва Афғонистоннинг 5 аскари ҳалок бўлган. Яна 3 афғонистонлик жароҳат олган.
LiveБарчаси
06 Январь