Покистон Ҳиндистон устидан ғалаба қозонганини эълон қилди (видео)

Олам

image
Покистон Ҳиндистон билан келишувдан сўнг ҳаво ҳудудини очди  north_east

Покистон Ҳиндистон билан келишувдан сўнг ҳаво ҳудудини очди 

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Исломобод ва Нью-Деҳли кеча, 10 май куни бир неча кун давом этган ҳарбий ҳаракатлардан сўнг ўт очишни тўхтатишга рози бўлгач, “ғалаба”ни эълон қилди. Бу ҳақда “India Today” хабар берди.

Шариф халққа қилган мурожаатида Покистон Қуролли кучлари Ҳиндистон томонига “профессионал ва самарали жавоб” берганини ва ҳарбий омборлар, ўқ-дорилар сақлаш жойлари ва авиабазаларни вайронага айлантирганини айтди.

Ҳиндистон аллақачон Покистоннинг даъволарини рад этиб, уларнинг ёлғон маълумот эканини айтган. Куннинг бошида бўлиб ўтган матбуот брифингида полковник София Қуреши бир нечта армия базаларида, жумладан Сирса ва Суратгархда функционал ҳолатни акс этган визуал тасвирларни кўрсатди.

Шарифнинг даъво қилишича, Ҳиндистон Покистоннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига қарши чиқишга уриниб, масжидлар ва тинч аҳолини нишонга олган, бу даъво ҳам Нью-Деҳли томонидан кескин рад этилган.

Покистон Бош вазири ўз мурожаатида ҳарбий раҳбариятга миннатдорлик билдириб, армия штаби бошлиғи генерал Асим Мунирга “жасур раҳбарлиги” учун ташаккур айтган.

Унинг сўзларига кўра, Покистон минтақа тинчлиги учун ўт очишни тўхтатишга ижобий жавоб берган.

“Биз сув ресурсларини тақсимлаш ва Жамму ва Кашмирни ўз ичига олган барча масалаларни ҳал қилиш учун адолат тамойилларига мувофиқ тинч музокаралар йўли қабул қилинишига тўлиқ ишонамиз”, дея унинг сўзларини келтиради “Dawn” газетаси.

Шариф АҚШ Президенти Дональд Трампга ҳамда Хитой, Саудия Арабистони, Туркия ва Буюк Британия каби давлатларга Ҳиндистон билан яқинда эришилган сулҳни таъминлашдаги роли учун миннатдорлик билдирди.

“Бизнинг операциямиз нафрат, тажовуз ва диний ақидапарастликка қарши эди”, деган у.

Х'даги аввалги постида Шариф Трамп, АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнс ва Давлат котиби Марко Рубиога Жанубий Осиёда тинчликка қўшган “қимматли ҳиссалари” учун миннатдорлик билдирган эди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 май куни АҚШ билан музокаралардан сўнг, АҚШ Президенти Дональд Трамп Покистон ва Ҳиндистон зудлик билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлгани ҳақида маълум қилганди. Исломобод ва Нью-Деҳли буни тасдиқлади. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг аниқлик киритишича, ўт очишни тўхтатиш маҳаллий вақт билан соат 17:00 да бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳбоз Шариф Нью-Деҳли Покистон Ҳиндистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг