Покистон Ҳиндистон Бош вазирини мамлакатга таклиф қилди

Олам

image

Покистон Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига 2024 йил 15-16 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳукумат раҳбарларининг йиғилишида иштирок этиш учун расмий таклиф юборди. Бу ҳақда “The Express Tribune” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Покистон саккиз йил ичида биринчи марта Ҳиндистон раҳбарини мамлакатга таклиф қилди. Охирги марта, 2016 йилда Моди Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлик ассоциацияси саммитида иштирок этиш учун мамлакатга таклиф қилинган эди, бироқ кейинчалик Ҳиндистон бу тадбирларни бойкот қилган.

Нашрнинг ёзишича, Исломобод ва Нью-Деҳли ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олиб, Ҳиндистон Бош вазири ШҲТнинг бўлажак йиғилишида юзма-юз учрашув ўрнига виртуал иштирок этиш формати билан чекланиши мумкин.

Маълумот учун, ШҲТ 2001 йил 15 июньда Шанхайда ташкил топган. Дастлаб у олтита давлатдан иборат эди: Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон. 2017 йилда уларга Ҳиндистон ва Покистон, 2023 йилда эса Эрон қўшилди. 4 июль куни Остонадаги саммитда Беларусни уюшмага қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг