Покистон-Ҳиндистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

Олам

image

Покистон ҳарбийлари Кашмирда ўт очишни тўхтатиш бўйича Ҳиндистон билан тузилган келишувни бузиб, Науган туманидаги ҳинд ҳарбийларига қарата ўқ узди. Бу ҳақда PTI хабар берди.

“Сешанба куни эрталаб ҳинд армиясининг олд қатори Кашмирнинг Покистон назоратидаги қисмидан туриб ўққа тутилди. Ҳужум миномётдан амалга оширилди”, деди Ҳиндистон Қуролли кучларининг Шимолий қўмондонлиги вакили.

Ҳиндистон томон ҳам ҳужумга жавоб қайтарган. Ҳар икки томондан ҳам қурбонлар бўлгани ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Қайд этиш керакки, сўнгги вақтларда Ҳиндистоннинг қўшнилари билан муносабатлари кўнгилдагидек эмас. Хусусан, Хитой билан чегарада ҳам тўқнашувлар бўлиб турибди. Энг ачинарлиси, Хитой, Покистон ва Ҳиндистон ядровий қуролга эга давлатлар ҳисобланади. Бу эса минтақадаги хавфсизликка жиддий таҳдид бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон-Покистон

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг