Почеттинога трансферлар учун 300 млн евро ажратилади
Спорт
−
08 Апрель 2019
3389Италиянинг “Милан” клуби раҳбарияти аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттинони жамоа мураббийлигига таклиф қилмоқчи.
Маълумотларга кўра, агар мутахассис таклифга рози бўлса, “россонерилар” ёзги трансфер ойнаси учун унга 300 млн. евро ажратиб бермоқчи. “Милан” ижрочи директори Иван Газидис Почеттинони клубда кўришни истаяпти.
“Тоттенхэм” раҳбарияти мутахассис билан хайрлашмоқчи эмас. Клуб президенти Дэниел Леви аргентиналикни жамоада қолишга кўндирмоқчи.
Почеттино 2014 йил “Тоттенхэм” бош мураббийи сифатида таништирилган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси муддати 2023 йилгача белгиланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023