Пўлат Бобожонов ва Отабек Муродов атрофидаги миш-мишлар ўз тасдиғини топмади

Жамият 16593
image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг истеъфога чиқарилгани ва унинг ўрнига ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур хабарлар асоссиз эканини таъкидлади.

“Бош прокуратурада Отабек Муродов раҳбарлигида доимгидек фаолият кетмоқда. Ҳеч бир уйдирма гапга ўрин йўқ!”, деди Бош прокуратура Матбуот хизмати.

ЎзАнинг ёзишича, Пўлат Бобожонов ўз фаолиятини давом эттиряпти ва бугун вазирлик тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизларга табрик йўллаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 491
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×