Пхеньян АҚШнинг ёрдам таклифига жавоб бермади – Байден

Олам 6313
image

Америка Қўшма Штатлари Шимолий Кореяга COVID-19 га қарши вакцина беришга тайёр ва у бундай ёрдамни аллақачон таклиф қилган, бироқ Пхеньяндан ҳеч қандай жавоб олмаган. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден Жанубий Корея етакчиси Юн Сок Ёл билан музокаралар якунларида маълум қилди. 

“Ҳа, биз вакциналарни нафақат Шимолий Кореяга, балки Хитойга ҳам таклиф қилдик. Ва биз буни дарҳол беришга тайёр эдик, аммо жавоб олмадик”, деган Байден. 

Маълумот ўрнида, Байден кеча, 20 май куни Жанубий Кореяга мамлакатнинг янги Президенти Юн Сок Ёл билан биринчи саммити учун борган. Байден 20-24 май кунлари давом этадиган Осиё турнеси давомида Жанубий Кореядан ташқари Японияга ҳам боради.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 268
Рейтинг: 3
Теглар
t
×