Пхеньян ҳар доим Москва билан бирга бўлади – Ким Чен Ин

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кеча, 29 ноябрь куни Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов билан учрашувда Пхеньян доимо Москва билан бирга бўлишини айтди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

"Ўртоқ Ким Чен Ин муҳтарам Россия Федерацияси Президенти, ўртоқ Владимир Владимирович Путинга, Россия ҳукумати, армияси ва халқига самимий тилакларимни етказди ҳамда Пхеньян ҳар доим Москва билан бирга бўлишини яна бир бор тасдиқлади", дейилади хабарда.

Давлат ишлари раиси “КХДР ҳукумати, армияси ва халқи “давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини империалистик гегемон ҳийла-найранглардан ҳимоя қилишга тайёр бўлган Россия Федерацияси сиёсатини доимо қўллаб-қувватлашда давом этади”, деб ишонтирди. 

“Ўртоқ Ким Чен Ин беш ойдан сўнг яна Пхеньянга келган Белоусовни илиқ кутиб олди ва дўстона ва махфий суҳбат ўтказди”, дейилади хабарда.

Белоусов Россия Президенти Владимир Путиннинг саломини етказди, Ким Чен Ин эса Россия раҳбарига “ўртоқлик саломи”ни етказишни сўради.

"Ким Чен Иннинг таъкидлашича, Корея-Россия муносабатлари икки мамлакат халқлари фаровонлигига кўмаклашувчи ҳамда минтақадаги вазиятни юмшатиш ҳамда халқаро стратегик барқарорликни кафолатловчи кучли хавфсизлик механизмидир", деб таъкидлайди агентлик.

КХДР давлат ишлари бўйича раиси “икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни барча жабҳаларда, жумладан, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий соҳаларда янада фаол равишда кенгайтириш ва ривожлантиришга тайёрлигини билдирди”.

Шунингдек, Ким Чен Ин Белоусов билан учрашувда АҚШ масъулиятсиз чоралар кўриш орқали Украинадаги можарони чўзаётгани ва кескинлаштираётганини айтди.

"Ўртоқ Ким Чен Ин Украинадаги вазият кундан-кунга оғирлашиб бораётганидан жиддий хавотир билдирар экан, сўнгги пайтларда Қўшма Штатлар томонидан кўрилаётган Россияга қарши чоралар можарони чўзаётган ва барчага таҳдид солувчи масъулиятсиз ҳаракатлар эканлиги ҳақидаги позициясини билдирди", дейилади хабарда.

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар “халқаро ҳамжамият томонидан қораланиши керак”.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ким Чен Ин КХДР Андрей Белоусов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг