Пиёда кўп юрганларга пул тўлаш тўхтатилди
Жамият
−
18 Сентябрь 2021
21729Жорий йил 14 сентябрдан бошлаб аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш бўйича “Соғлом турмуш тарзи” платформаси 1hls.uz мобил илова бўйича фойдаланувчиларга тўловлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Туризм ва спорт вазирлигининг Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган тегишли даромадлар манбаларининг бир меъёрда доимий тушиш имконияти чекланганлигини инобатга олиб, мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида 500,0 млн сўмдан кам маблағ қолса, мобил илова бўйича фойдаланувчиларга тўловлар, ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида 5,0 млрд сўмгача маблағ йиғилгунга қадар автоматик тарзда тўхтатилиши белгилаб қўйилган.
“Бунда, шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағлар 5,0 млрд. сўмга етгунга қадар мобил иловада ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга тўланадиган тўловлар тўланмаслиги кўрсатиб ўтилган”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълум қилинишича, мазкур платформа бўйича жорий йил 10 июндан 13 сентябрга қадар бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ёш ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига жами 9,4 млрд сўм маблағлар тўлаб берилди.
Шунингдек, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга қўшимча равишда 1 млн. сўм тўланиб, жорий йил июнь-август ойлари давомида жами 206,7 млн. сўм маблағ фойдаланувчилар электрон ҳамёнига ўтказиб берилган.
LiveБарчаси