Питердаги ҳожатхонада ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
Олам
−
01 Сентябрь 2021
14477Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қандолат фабрикасининг ҳожатхонасидан сотувчи аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда маҳаллий ОAВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йил 28 август куни Калинин туманидаги қандолат дўконининг ҳожатхонасидан 39 ёшли аёлнинг жасади топилган. Aниқланишича, марҳума Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Унинг танасида бўғилиш излари ва пичоқда етказилган кўплаб жароҳатлар топилган. Жасад ўлимнинг аниқ сабабини аниқлаш учун экспертизага юборилган.
Жиноят фактига кўра, қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, ҳодиса жойидан иккита арқон, шунингдек, шаффоф кристалл ва тошга ўхшаш буюмлар топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Санкт-Петербург шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида 25 марта пичоқланган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15