Пискентда аварияга учраган юк машинаси ичида қисилиб қолган фуқаро қутқарилди (видео)
3-саҳифа
−
15 Апрель
2849Бугун, 15 апрель куни Тошкент вилоятининг Пискент туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаро автомобиль ичида қолиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 04:49 да вилоят ФВБга 112 қисқа рақами орқали А-373 автомобиль йўлининг Пискент тумани ҳудудидан ўтган қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, унинг оқибатида ҳайдовчи автомобиль салони ичида қисилиб қолгани ва унга амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, ҳайдовчи қутқарилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокорларга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида Isuzu юк автомобили DAF русумли юк автомобилининг орқасига урилганди ва кабина ичида қолиб кетган Isuzu ҳайдовчиси қутқарилганди.
LiveБарчаси