Пирло Англия клубида иш бошлаши мумкин

Спорт 1199
image

Мерсисайднинг “Эвертон” клуби яқиндагина “Ювентус” мураббийлик постидан истеъфога чиқарилган Андреа Пирлони жамоага олиб келмоқчи. Бу ҳақда “Calciomercato” нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “ирисчилар” вакиллари аллақачон Пирло билан боғланган ва оғзаки келишувга эришган. Агар маош шартлари ҳамда бошқа масалалар келишиб олинса, тез орада “мураббий трансфери” расман эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум “Эвертон”ни италиялик яна бир мутахассис — Карло Анчелотти бошқарган эди. “Папа Карло” жорий йилнинг 1 июнь куни собиқ клуби “Реал”га бош мураббий этиб тайинланди.

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×