Пилот берилган IT танлови ғолибига компьютер совға қилинди

Жамият

image

Хабарингиз бор, Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида бўлиб ўтган IT танлови ғолибларидан бирига ноутбук сумкаси, бирига клавиатура, бошқасига эса пилот совға қилинганди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Шундан сўнг, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Telegram саҳифасида мазкур ғолибларга компьютер топширилганини маълум қилди. 

“Бу юқори савияда тайёргарлик кўрмай ўтказилган танлов бўлган. Тумандаги масъуллар ғолибларга сумка, клавиатура, узайтиргич совға қилишган. Ҳозир биз расмийлар билан гаплашдик барча ғолибларга компьютерлар етиб борди.

Мен барча ҳамкасбларимиздан сўрардимки, давлатни мисқоллаб йиғадиган обрўсини шунақа майда хатолар йўқ қилиши керак эмас. Сабаби ёшларнинг, халқнинг кайфияти жуда муҳим, бу уларга таъсир қилади. Масъуллардан шу каби тадбирларга профессионал ёндашишни сўрайман”, дейди Алишер Саъдуллаев



Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг