Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади
Жамият
−
25 Февраль 2023
4664Ўзбекистонда пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Қарорга кўра, шу йилнинг 1 мартидан 2026 йил 1 январигача пиллани қайта ишлаш ва ипак қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия ажратилади. Унинг миқдори ишлаб чиқарувчилар томонидан боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути уруғ учун 120 минг сўмни ташкил қилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 апрелдан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган ипак маҳсулотларини экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан 360 кун этиб белгиланди.
Бундан ташқари, 2023 йил 1 мартдан хом ипакни экспорт қилиш тартиби соддалаштирилади.
Шу билан бирга, Президент қарорида кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилади.
LiveБарчаси