Пике Шакирадан болалари эвазига катта пул талаб қилмоқда
Спорт
−
30 Июль 2022
18144“Барселона” футболчиси Жерар Пике колумбиялик хонанда Шакира билан ажрашгандан кейин ҳам болаларининг келажагини муҳокама қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.
Манбага кўра, қўшиқчи Пике билан муносабатлари тугаганидан кейин Маямига кўчиб ўтди ва икки нафар фарзанди ўзи билан яшашини хоҳлайди. Аввалроқ, “Барселона” ҳимоячиси фарзандларининг колумбиялик юлдуз билан яшашига қарши бўлган. Аммо ҳозирга келиб, Жерар фикрини ўзгартирган ва фарзандларини онаси билан қолдиришга рози.
Қайд этиш керакки, Пике хонандага иккита мажбурий шарт қўйди. Биринчидан, Шакира 34 ёшли футболчига Маямига фарзандларини кўргани келиши учун йилига 5 та самолёт рейсига чипта олиб бериши керак бўлади. Иккинчидан, Жерар қўшиқчидан қарзларини қоплаш учун 400 минг евро сўрамоқда.
Маълумот учун, Пике ва Шакира 2011 йилдан бери муносабатда бўлиб келмоқда, бироқ жуфтлик расман турмуш қурмаган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.
LiveБарчаси