ПФЛ жазирама иссиқ вақтига белгилаган ўйинда дебютант амалдаги чемпионни мағлуб этди

Спорт

image

Кеча, 21 июнь куни Ўзбекистон Суперлигасининг жорий мавсум 12-тур ўйинларига Самарқанд шаҳрида старт берилди.

Тур доирасида маҳаллий "Динамо" клуби Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилди. ПФЛ ташкилоти июнь ойи ўртасида жазирама иссиқни ҳовури кетмай туриб, соат 18:00да учрашувнинг бошланишини белгилаб берган эди.

Айтилган вақтда учрашув бошланди. Самарқанда шаҳрида жойлашган стадионнинг устки қисми очиқ бўлганлиги туфайли қуёш шундоқ мухлислар устига "олов пуркаб" турарди. Шу туфайли ўйинни томоша қилиш учун кам сонли ишқибозлар "Динамо"нинг ғалабасига майдондан гувоҳлик қилишди. 

Биринчи бўлимда ҳаво ҳарорати сабабми ёки бошқа таъсирлар натижасидами футболчиларнинг ўйини унчалик қовушмади. Иккинчи бўлим ўрталарида, 61-дақиқада Қадамбой Нурметов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб Темурхўжа Абдухолиқов ўртадаги мувозанатни тенглаштирди. 72 дақиқада самарқандликларга ғалаба келтирган якуний гол ҳам Нурметов ҳисобига ёзилди.

"Динамо" ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида "Сурхон" жамоасини қувиб ўтган ҳолда, 4-ўринга кўтарилиб олди.

“Динамо” – “Локомотив” 2:1 (0:0, 2:1).
Самарқанд шаҳри, “Динамо” стадиони.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Равшан Копадзе, Шохруҳ Аъзамов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: 1:0 – Қадамбой Нурметов (61), 1:1 – Темурхўжа Абдухолиқов (64), 2:1 – Қадамбой Нурметов (72).

“Динамо”: 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимжон Аъламхонов, 7.Жасур Азимов (6.Акмал Холмуродов, 80), 11.Қадамбой Нурметов (20.Сирож Ҳамроев, 85), 16.Бобур Қосимов, 21.Дамир Темиров (28.Обиджон Ҳакимов, 19), 23.Сардор Эминов, 24.Жасурбек Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов.

“Локомотив”: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров (75.Владислав Фомин, 83), 8.Жамшид Искандеров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (77.Диёржон Туропов, 59), 23.Йован Жокич (14.Азизбек Амонов, 46), 24.Давронбек Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмират Аманов, 88.Игорь Йелич.


Мақола муаллифи

Теглар

Локомотив Суперлига Динамо

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг