Петербург яқинида кучли портлаш содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Санкт-Петербургнинг шимоли-шарқий чеккасидан унча узоқ бўлмаган жойда кучли портлаш содир бўлди, сўнг ёнғин бошланди. Воқеа гувоҳлари сурат ва видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Ленинград вилояти расмийларига кўра, портлаш Всеволожск туманидаги Бернгардовка қишлоғи яқинидаги газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Айни пайтда икки қутқарув гуруҳи ёнғинни ўчириш билан шуғулланмоқда. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ёнғиннинг турар-жойларга тарқалиши хавфи йўқлигини ва дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, портлаш ва ёнғин газ қувуридаги босим пасайганлиги сабабли содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург

Баҳолаганлар

402

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг