Песков Лукашенконинг айтганларини Россиянинг бошидан соқит қилди
Олам
−
11 Январь 2022
13118Россия томони Қозоғистондаги воқеалар фонида Ўзбекистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришга уриниш мумкинлиги ҳақидаги мулоқотларда иштирок этмаяпти, бунинг эҳтимолий хавфи аввалроқ Беларусь Президенти Александр Лукашенко томонидан билдирилган эди. Бу ҳақда Россия етакчисининг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Тўғрироғи, бу Минск ва Тошкент ўртасидаги мулоқот мавзуси ва шу нуқтаи назардан биз суҳбатларда иштирок этмаймиз”, деган Кремль Матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 январь куни КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Лукашенко Қозоғистондаги воқеалардан сабоқ олинмаса, бу биринчи навбатда, Ўзбекистонда содир бўлиши мумкин, деган фикрни билдирганди. Беларусь Президентининг сўзларига кўра, террорчиларнинг нигоҳлари “Ўзбекистонга қаратилган”.