Песков Эрдўғанни ёлғончига чиқарди
Олам
−
14 Июль 2023
10056Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Россия етакчиси Владимир Путин гўёки дон шартномасини узайтиришга рози бўлгани ҳақидаги сўзларини рад этди. Бу ҳақда у “Известия” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз бу ҳақда ҳеч қандай баёнот бермадик", деган Песков.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған россиялик мавқедоши Путин гўёки дон шартномасини узайтиришга рози бўлгани ҳақида баёнот берганди. Шу билан бирга, Эрдўған Путин билан “ғалла коридорини узайтириш борасида бир хил фикрда” эканини айтди. Бироқ кеча, 13 июль куни Путин Дон келишуви бўйича барча шартлар бажарилмагунча, Россия ташаббусдаги иштирокини тўхтатиб қўйиши мумкинлигини айтган ҳамда Ғарб келишув доирасидаги Россия манфаатларига тегишли ваъдаларнинг ҳеч бирини бажармаганини эслатганди.
Маълумот учун, ўтган йилнинг 22 июль куни Истанбулда халқаро бозорларга озиқ-овқат ва ўғит етказиб бериш бўйича ҳужжатлар тўплами (Дон келишуви) имзоланган. Дастлаб шартномалар 120 кунга тузилган бўлса, 2022 йилнинг ноябрь ойида улар худди шу муддатга узайтирилган. Шу йилнинг 18 май куни Россия келишув муддатини 60 кунга, яъни 17 июлга қадар узайтиришини эълон қилиб, бу вақт БМТ билан имзоланган меморандумнинг бажарилишини баҳолаш учун етарли бўлишини огоҳлантирган.
LiveБарчаси