Перулик мэр карантин қоидаларини бузганидан қўрқиб, ўзини ўлганга солди

Олам

image

Перудаги кичик шаҳар Тантара мэри Хайме Роналдо Урбина Торрес том маънода коронавирус қурбони бўлди. Ҳеч бўлмаганда у полицияни ишонтиришга уринди.

Амалдор зиёфатга шошилаётган эди. Аммо йўлда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини кўриб қолди ҳамда комендантлик соатини бузишдан қўрқиб ўзгача йўл тутди. Мэр кўчада очиқ ётган тобутларнинг бири ичига тушиб олди ва ўзини ўлганга солди.

Трюк ўхшамади ва уни назорат хонасига олиб боришди.

“Ҳар ҳолда мамлакатда ўрнатилган қоидаларни ҳурмат қилдим. Шу сабаб мана шундай ноқулай вазиятга тушиб қолдим. Ўзимни оқламайман”, дея ўз қилмишига изоҳ берди мэр. 

Аввалроқ, Япониядаги шаҳар шаҳар прокуратураси раҳбари Хирому Курокава карантин қоидаларини бузганлиги сабабли ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Чилида

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар