Перуда президентлик сайлови натижаси эълон қилинди. Аммо ғолиб ҳамон номаълум

Олам

image

Перуда бўлиб ўтган президентлик сайловларида “Озод Перу” (Perú Libre) чап партиясидан номзод Педро Кастильо ғалаба қозонди. Бу ҳақда “El Comercio” газетаси хабар берган. 

Сайлов натижаларига кўра, Кастильо 50,125 фоиз овоз тўплаган. Унинг рақиби, Перу собиқ Президенти Альберто Фухиморининг қизи Кейко Фухимори эса 49,875 фоиз овоз йиғган. 

Сайловда Кастильо ва Фухимори ўртасидаги фарқ атиги 44 минг овозни ташкил этган. Нашрнинг таъкидлашича, энди расмийлар сайловолди қонунбузарликлари бўйича номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиши керак. Ушбу жараён тугагандан сўнг, ким ғолиб бўлгани аниқ бўлади. 

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг ноябрь ойида Перу Конгресси Президент Мартин Вискаррага импичмент эълон қилингандан сўнг Мануэл Мерино Перу Президенти бўлган. Мерино ҳукуматга қарши намойишларни тарқатиш вақтида 2 киши ҳалок бўлиши натижасида ўтган йилнинг 15 ноябрида истеъфога чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Перу

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг