Perseverance Марсдан рангли фотосуратлар юборди (фото)
Олам
−
20 Февраль 2021
7485Аввал хабар берилганидек, NASA’нинг Марс орбитасига учирган Perseverance ровер ва Ingenuity вертолётига эга Америка автоматик сайёралараро станцияси 18 февраль куни Қизил сайёра юзасига муваффақиятли қўнди. Бугун, 20 февраль куни ушбу кема Марсдан рангли фотосуратлар юборди.
Кеманинг қўниш жараёни тахминан етти дақиқа давом этди ва NASA уни жонли эфирда намойиш қилди.Барча операциялар автоматик равишда амалга оширилди. Қурилманинг тезлигини пасайтириш учун парашют очилди, сўнгра юқори ҳароратдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган ровер корпуси ажралиб чиқди.
Ҳодиса якуний босқичида қўниш тизимининг тормоз двигателлари ишлади, шундан сўнг қурилма сайёра юзасига кабеллар орқали туширилди.
Олимларнинг фикрига кўра, Марсдаги Эзеро кратерида ҳаёт излари сақланиб қолган бўлиши мумкин. Ровер эса уларни қидиради. Ровер сайёранинг иқлимини ўрганади ҳамда тош ва чўкиндилар намуналарини тўплайди. Қурилма Марсда 687 кун давомида ишлайди.
LiveБарчаси