NASA`нинг Марс орбитасига учирган Perseverance ровер ва Ingenuity вертолётига эга Америка автоматик сайёралараро станцияси кеча, 18 февраль куни (Тошкент вақти билан бугун) Қизил сайёра юзасига муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда АҚШ Миллий авиация ва космик бошқармаси (NASA) хабар берган.
Ҳодиса Тошкент вақти билан тунги соат 01:55 да амалга оширилган.