“Перевод” бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имкони берилди
Жамият
−
07 Август 2022
7386Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 август куни 2022/2023-ўқув йили учун республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқасига ёки бир ОТМ доирасида ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш якунланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, аризаларни кўриб чиқиш натижасига асосан кўплаб мурожаатлар тегишли ҳужжатлар тўлиқ юкланмагани, сўралган ҳужжат ўрнига бошқаси киритилгани, турдош бўлмаган йўналиш белгилангани ҳамда яна бошқа сабабларга кўра рад этилган.
Шуни инобатга олиб, 5 августгача transfer.edu.uz тизимидан республика давлат ОТМаро ўқишни кўчириш бўйича ариза юборган, лекин аризаси рад этилган талабаларга 10 августга қадар аризаларни қайта таҳрирлаш имконияти берилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб фақат 2 тоифадаги талабалар (турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтганда)га ички "перевод" учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.
LiveБарчаси