“Перевод” бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имкони берилди

Жамият

image

Хориждан ўқишини кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш ва тўлов учун қўшимча муддат берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кўп сонли талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ камчиликлар сабабли рад этилган аризаларни таҳрирлаш ҳамда белгиланган тўловни амалга ошириш учун қўшимча бир кун берилди. 

Аризаси рад этилган талабалар ҳужжатларни 16 август куни 18:00 га қадар таҳрирлаб, тўловини амалга оширган ҳолда қайтадан юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 август куни 2022/2023-ўқув йили учун республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқасига ёки бир ОТМ доирасида ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш якунланди. Аммо аризаларнинг ҳаммаси ҳам қаноатлантирилмади. Хусусан, аризаларни кўриб чиқиш натижасига кўплаб мурожаатлар тегишли ҳужжатлар тўлиқ юкланмагани, сўралган ҳужжат ўрнига бошқаси киритилгани, турдош бўлмаган йўналиш белгилангани ҳамда яна бошқа сабабларга кўра рад этилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Хориждан ўқишини кўчириш

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар