Перес “Реал” мураббийлиги учун асосий номзод ким эканлигини айтди

Спорт

image

“Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо кейинги мавсумдан бошлаб ўзи тўп сурган “Реал”ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.

Манбага кўра, Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес испаниялик мутахассис жамоа мураббийлигига асосий номзод эканлигини таъкидлаган.

Тахминларга кўра, агар мадридликларнинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелотти яқин 20 кун ичида Европа Чемпионлар лигаси ва Испания кубогида муваффақият қозона олмаса, истеъфога чиқарилади. Хабидан ташқари, Раул, Маурисио Почеттино ва Томас Тухел ҳам жамоа бош мураббийи лавозимига даъвогарлар рўйхатидан жой олган.

Хаби Алонсо “Байер”ни бошқаришидан олдин клуб Бундеслиганинг қуйи лигага тушиб кетадиган зонасида эди. Ҳозир жамоа турнир жадвалида 8 ўринда бормоқда, шунингдек, леверкузенликлар Европа лигасидаги юришини ҳам давом эттирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Перес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг