Пентагон Украинани қўллаш кучайтирилишига ваъда берди

Олам

image

Украина ҳарбийлари Россия бошлаган уруш динамикасини ўзгартирди, энди уни қўллаб-қувватлаш кучаяди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Брюсселда бўлиб ўтаётган Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи – “Рамштайн-6” йиғилишида айтиб ўтган. 

Остиннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳукумати Украинага Россия агрессиясидан ўзини ҳимоя қилишга ёрдам беришга қатъий қарор қилган.

Шунингдек, у дунё ҳукуматлари Украина фуқаролари ва ҳарбийларига ёрдам кўрсатишни тезлаштирганини таъкидлаган.

“Сентябрь ойидаги сўнгги учрашувимиздан буён барчамиз Украина жанг майдонида қандай ажойиб муваффақиятларга эришганини кўрдик. Путиннинг янги ҳужумларига қарамай, Украина кучлари бу уруш динамикасини ўзгартирди. Улар юзлаб шаҳарларни рус босқинидан озод қилдилар. Ва улар ўз ерларининг минглаб квадрат километрларини қайтариб олишди. Бу ғалабалар Украина аскарларига тегишли, аммо ҳарбий ёрдам, алоқа гуруҳининг тайёргарлиги ва чидамлилик ҳаракатлари жуда муҳим”, дейди Остин.

Унинг таъкидлашича, Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш бирон бир жангнинг натижасига боғлиқ эмас.

“Украина ҳимоячиларини қўллаб-қувватлашга бўлган қатъийлигимиз барча мавсумларни қамраб олади. Шунинг учун бу алоқа гуруҳи бирдамликда ҳаракат қилади. Биз Украина мудофаа қобилиятини яқин ва узоқ муддатга мустаҳкамлашда давом этамиз”, дейди у.

АҚШ Мудофаа вазирига кўра, “Рамштайн” форматидаги иштирокчилар Украинага миллиардлаб долларлик ҳарбий ёрдам, шунингдек, гуманитар ва молиявий ёрдам кўрсатишга ваъда берган.

“Шунингдек, биз Украинанинг мудофаа эҳтиёжларини қондириш учун саноат базаларимиз учун янги сармояларни жалб қилдик”, дейди Остин.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден Украина раҳбари Владимир Зеленскийни Вашингтон ёрдами етарли эмаслигидан шикоят қилишни бас қилишга чақирган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг