Байден Зеленскийни шикоят қилавермасликка чақирди – ОАВ
Олам
−
12 Октябрь 2022
13139АҚШ Президенти Жо Байден Украина раҳбари Владимир Зеленскийни Вашингтон ёрдами етарли эмаслигидан шикоят қилишни бас қилишга чақирди. Бу ҳақда Оқ уйнинг собиқ вакилига таяниб, “Washington Post” нашри хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Америка Президенти ва АҚШ Конгресси томонидан аллақачон Киевга мисли кўрилмаган миқдорда ёрдам ва замонавий қуроллар юборилган бўлишига қарамасдан, Россиянинг Украинадаги "махсус ҳарбий операция"сининг дастлабки босқичида Зеленский Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатларини қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатишга ҳамда расмий Москвага қарши қаттиқроқ санкциялар жорий этишга чақирган.
Бунга жавобан, Байден агар Украина раҳбари ношукурдек кўринса ва ёрдам етарли эмаслигини айтишда давом этса, Конгрессдан пул сўрашда давом этиши қийин бўлишини айтган.
Октябрь ойи бошида Байден АҚШ ҳукуматини 2022 йил 16 декабргача молиялашни давом эттириш, жумладан Украинага 12,4 миллиард доллар қўшимча ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади. Ушбу маблағнинг 4,5 миллиард доллари Киевни иқтисодий қўллаб-қувватлаш, жумладан, давлат органлари фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган.
LiveБарчаси