Пентагон Украинага янги ёрдамни тасдиқлади: Украина нималар олади?

Олам

image

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага қиймати тахминан 1,1 миллиард долларни ташкил этадиган янги ҳарбий ёрдамни тасдиқлади. Таъкидланишича, бу Украина Қуролли Кучларининг мустаҳкам армиясини яратиш учун “кўп йиллик сармоя” бўлади.

Эълон қилинган ёрдам Украинага ўрта ва узоқ муддатли истиқболда устувор имкониятларни тақдим этиш жараёнини бошлайди. Пентагоннинг таъкидлашича, ушбу пакет мамлакатни Россия агрессиясидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Украина оладиган нарсаларнинг тўлиқ рўйхати Пентагон сайтида аллақачон пайдо эълон қилинди. Унга кўра, Украина:

•    18 та юқори ҳаракатчанликдаги артиллерия ракета тизимлари (HIMARS) ва тегишли ўқ-дорилар;
•    150 та зирҳли юқори ҳаракатчан кўп мақсадли ғилдиракли транспорт воситалари (HMMWV);
•    қуролларни шатакка олиш учун 150 та тактик машина;
•    40 юк автомобили ва оғир техникаларни ташиш учун 80 тиркама;
•    учувчисиз учиш аппаратлари учун иккита радар;
•    20 та кўп мақсадли радарлар;
•    дронларга қарши ҳаво тизимлари;
•    тактик хавфсиз алоқа тизимлари, кузатув тизимлари;
•    портловчи воситаларни йўқ қилиш учун ускуналар;
•    зирҳ ва бошқа дала жиҳозлари;
•    ўқитиш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш.

“Жами 2021 йил январь ойидан бери Қўшма Штатлар Украинага хавфсизлик соҳасида 16,9 миллиард долларга яқин ёрдам кўрсатган. 2014 йилдан бери Қўшма Штатлар Украинага хавфсизлик учун қарийб 19 миллиард доллар, Россиянинг асоссиз ва шафқатсиз бостириб кириши бошланганидан бери эса 16,2 миллиард доллардан кўпроқ ёрдам кўрсатди”, дея қўшимча қилган Пентагон.

Таъкидланишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинанинг хавфсизлик бўйича бевосита ва узоқ муддатли эҳтиёжларини қондириш учун расмий Киев билан алоқаларни давом эттирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг