Пентагон Россия урушга “чўнтаги”дан қанча сарфлаганини ҳисоблади

Олам

image

Россия Украинадаги урушда қўшинларини жиҳозлаш, жойлаштириш ва сақлаш учун 211 миллиард доллар сарфлаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали расмийсига таяниб, “Reuters” маълум қилди. 

АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, можаро оқибатида Москва 1,3 триллион доллар йўқотади.

Хабардан келиб чиққан ҳолда, расмий Киевга ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақидаги Конгрессдаги муҳокамалар контекстида изоҳ берган. 

“Биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишимиз учун АҚШ Конгресси қўшимча маблағ ажратиш қанчалик муҳимлиги ҳақида кўп гапирганимизни эшитгансиз. Аммо менимча, биз Россия аллақачон қилган ва кўришда давом этаётган харажатлар ҳақида кўп гапирмадик”, дейди расмий.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Сенати 13 февраль куни якуний овоз беришда Украина, Исроил ва Тайванга 95,3 миллиард долларлик ёрдам пакетини маъқуллади. Қонун лойиҳаси демократлар кўпчиликни ташкил этган Конгресснинг юқори палатасида 70 овоз ёқлаб, 29 киши қарши овоз билан қабул қилинди ва бу зарур бўлган 60 овоздан ошиб кетди. Лойиҳани қўллаб-қувватлаганлар орасида 22 нафар республикачи ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Пентагон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made