Пентагон Россия Украинага берилган HIMARS’ларнинг қанчасини йўқ қилганини очиқлади

Олам 20237
image

Россия Мудофаа вазирлигининг Украинага берилган HIMARS’лар йўқ қилингани ҳақидаги сохта баёнотларига қарамай, Пентагон руслар ҳозирча бирорта ракетага зарар етказа олмаганини қайд этди. Бу ҳақда “Politico” нашри ёзмоқда.

“АҚШ Мудофаа вазирлигининг урушга самимий баҳо бериш учун исми сир қолишини сўраган юқори мартабали мулозимига кўра, Москва ҳозиргача ушбу HIMARS ракеталарни йўқ қила олмаган”, дейилади хабарда.

Амалдорнинг қўшимча қилиши, Украинага келгусидаги жанглар учун ҳамон кўп миқдорда артиллерия керак. Негаки, уруш харажатлари юқори: Украина кунига 4000-7000 артиллерия снарядларидан фойдаланса, Россия кунига 20 000 снаряд учиряпти.

Октябрь ойи охирида Украина матбуотида мамлакат Қуролли Кучлари HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимлари ва М777 гаубицаларининг жойлашувини ўрганаётган рус жосусини ушлагани ҳақида хабар берганди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1057
Рейтинг: 3
t
×