Пентагон раҳбари Сурияга берилган авиазарба тафсилотларини ошкор қилди
Олам
−
26 Февраль 2021
7637Аввалроқ Президент Жо Байденнинг буйруғи билан АҚШ Сурияга ҳаво ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берган эдик. АҚШ Сурияда ҳаво ҳужумини Ироқ томонининг разведка маълумотларига таяниб бошлаган. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин айтиб ўтди.
“Ироқликларга биз учун разведка маълумотларини ишлаб чиқишга рухсат бердик, уларни бунга ундадик ва бу бизнинг мақсадларимизни аниқлаштиришда катта ёрдам берди”, дейди у.
Мудофаа вазири Пентагон танланган нишонларга ишонишини билдирди. Унга кўра, улар илгари АҚШ ҳарбий иншоотларига ҳужум қилган шиалар милицияси томонидан ишлатилган.
Остиннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Суриянинг шарқий қисмидаги чегара пунктида жойлашган бир нечта объектларни йўқ қилган. Улар Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган жангари гуруҳларга хизмат қилган.
LiveБарчаси