Пентагон Миннесотага 1500 нафар аскар юбормоқчи

Олам

image

Кеча, 18 январь куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Аляскада жойлашган қарийб 1500 нафар ҳарбийни йирик норозилик намойишлари бошланиши хавфи сабабли Миннесота штатига жойлаштириш бўйича буйруқ берди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Миннесотадаги вазият жорий йил 7 январь куни кескинлашган. Бунга штатнинг Миннеаполис шаҳрида 37 ёшли аёл Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) ходими томонидан отиб ўлдирилгани сабаб бўлганди. Шу воқеадан сўнг аҳоли ва федерал кучлар ўртасидаги қарама-қаршилик кучая бошлади.

Мамлакат Президент Дональд Трамп жорий йилнинг 15 январь куни иммиграция ва божхона хизмати (ICE) ходимлари сони оширилганидан сўнг, агар штат раҳбарияти намойишчилар томонидан иммиграция ходимларига ҳужумларнинг олдини олмаса, Исён тўғрисидаги қонунни ишга солиб, ҳарбий кучлардан фойдаланишини маълум қилган.
 
Кеча, 18 январь куни эса Пентагон 1500 нафар аскарни Миннесота штатига жойлаштиришга буйруқ берган. Бироқ ҳозирча аскарлар ушбу штатга етиб боргани ёки бормагани номаълум.

Миннеаполис мэри Жейкоб Фрей ҳарбий кучларнинг шаҳар ҳудудига киритилиши вазиятни янада кескинлаштиришини айтган. Унинг сўзларига кўра, шаҳар аллақачон хавфсиз бўлиб, тинч норозилик намойишларини назорат қилиш учун 3000 нафар иммиграция ва чегара хизмати ходимлари етарли.

“Бу жуда ҳайратланарли қарор. Бизга кўпроқ қуролли кучлар керак эмас, шаҳар хавфсиз”, дейди Фрей NBC телеканалига берган интервьюсида.

Дональд Трамп Миннесота штатига иммиграция ходимлари юборилишини бир неча бор штатда ижтимоий таъминот учун ажратилган федерал маблағларнинг ноқонуний ишлатилгани ҳақидаги можаролар билан изоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Адлия вазирлиги Миннесота штатида муҳожирларни қўлга олиш операцияси пайтида ICE агентлари томонидан АҚШ фуқаросининг ўлдирилиши муносабати билан “инсон ҳуқуқлари бузилиши” бўйича тергов ўтказишга асос йўқлигини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Пентагон Миннеаполис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг