Пенальтилар сериясига тайёр эдим — дунёнинг энг қиммат дарвозабони 

Спорт

image

Дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа Аррисабалага UEFA cуперкубоги доирасидаги “Вилярреал” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:1, 6:5 пен.) ўз фикрини билдирди.

“Тассуротларим чексиз. Эдуард Менди ва бутун жамоа ажойиб ўйин кўрсатди. Бу жуда қийин рақибга қарши энг муҳим ўйинларимиздан бири эди. Ҳайриятки, биз ғалаба қозондик. Ўйин давомида бирор марта тўпга тегмаган бўлсамда, пенальтилар сериясига тайёр эдим, чунки шундай бўлиши мумкинлигини билардим. Мен ўз вақтида, ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан тайёр бўлишга ҳаракат қилдим”, деди Кепа.

Испаниялик посбон 119 дақиқада “Челси”нинг асосий дарвозабони Эдуард Менди ўрнига майдонга тушди ва пенальтилар сериясида иккита зарбани бартараф этиб, жамоасига ғалаба тақдим этди.

Маълумот ўрнида, Кепа Аррисабалага 2018 йилнинг август ойида Испаниянинг “Атлетик” клубидан 80 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Бу дарвозабонлар орасида рекорд ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Кепа Аррисабалага Вильярреал UEFA суперкубоги Дунёнинг энгш қиммат дарвозабони

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг