Пекинни сув босди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Хитой пойтахти Пекинда кучли ёмғир туфайли пайдо бўлган сув тошқинлари оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди. 

31 июль куни эрталаб шаҳарнинг Мэньтоугоу туманидаги дарёда ўтказилган қутқарув операцияси чоғида ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилган.

Қайд этилишича, 29 июлдан бери Мэньтоугоуга ўртача 320 мм ёмғир ёғган. Бир неча жойларда бу кўрсаткич 400 мм га етган, икки ҳудудда эса 500 мм дан ошган.

Сўнгги 24 соат ичида 31 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. Пекин халқаро аэропорти сўнгги сутка ичида 92 та рейсни бекор қилган. Аэропорт маъмурияти 30 июлда 52 та, 31 июль куни эса 40 та рейсни қолдиришга мажбур бўлган.

Хитой метеорологларининг прогнозларига кўра, 31 июль ва 1 август кунлари Хэбэй, Юньнань, Гуйчжоу ва Сичуань провинциялари, Ички Мўғулистон автоном райони, шунингдек, йирик мегаполислар – Пекин ва Тяньцзинь шаҳарларида кучли жала ёғиши кутилмоқда.

Пекин аҳолисига оммавий тадбирлар, тренинглар ва иқтисодий фаолиятни тўхтатиш тавсия қилинган. Кўпгина сайёҳлик жойлари жамоатчилик учун ёпиб қўйилган. Шаҳар ҳокимияти бир қатор туманларнинг маҳаллий аҳолисини ўз уйларини тарк этмаслик, шунингдек, тоғли ҳудудлар, дарё ва сув ҳавзалари яқинида юзага келиши мумкин бўлган табиий офатлар, кўчки ва сел каби ҳодисаларда эҳтиёт чораларини кўришга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой сув тошқини Пекин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг