Пекин Украинадаги инқирозни ҳал қилиш учун ҳаракат қилади
Олам
−
18 Февраль 2023
7173Хитой ҳукумати Украина инқирозини сиёсий йўллар билан ҳал қилиш учун бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилади ва можаронинг “ғолиблар бўлмайдиган” ядро урушига айланиб кетишини қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблайди. Бу ҳақда бугун, 18 февраль куни Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси (ХКП Марказий қўмитаси) ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари, Сиёсий бюро аъзоси Ван И маълум қилди.
“Биз барча томонлар билан ишлаймиз ва Украинада тинчлик бўлмагунча узлуксиз саъй-ҳаракатлар қиламиз. Хитой инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Ва сизга эслатиб ўтмоқчиманки, ядро уруши бўлмаслиги керак, унда ҳеч ким ғалаба қозонмайди”, дейди у хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида.
Хитой дипломатининг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятда тинч мақсадларда фойдаланиладиган атом электр станциялари ва атом иншоотларига ҳужумларнинг олдини олиш зарур, чунки бундай инфратузилмага қилинган ҳужумлар фалокатга айланган. Ван И, шунингдек, Пекин ҳар қандай шароитда ҳам кимёвий ёки биологик қуроллардан фойдаланишга қарши эканини эслатган.
Ван Ининг айтишича, Россия Федерациясининг Украинага босқини бошланганига бир йил тўлаётган бўлсада, айрим сиёсий кучлар тинчлик музокаралари амалга ошишини истамаяпти, чунки бу кучлар фақат ўз стратегик мақсадларини кўзлайди.
“Биз оловга ёғ қуймаймиз ва бу инқироздан кимнингдир фойда кўришига қаршимиз”, деган Ван И.
Эслатиб ўтамиз, бугун Германиянинг Мюнхен шаҳрида 59-хавфсизлик конференцияси бошланган эди. Тадбирда асосан Украинадаги уруш, НАТО келажаги ва Осиёдаги вазият мухокама қилинмоқда.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь