Германияда G7 давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланди
World
−
18 February 2023 5401 1 minute
Бугун, 18 февраль куни Германиянинг Мюнхен шаҳрида хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси доирасида G7 (Катта еттилик) давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, музокараларнинг асосий мавзулари Украинадаги уруш, НАТО келажаги ва Осиёдаги вазият бўлиши кутилмоқда. Бу Япония раислигида жорий йилдаги G7 ташқи ишлар вазирларининг биринчи йиғилиши бўлади.
Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши 16 февраль куни тадбир иштирокчилари “катта еттилик қонун устуворлигига асосланган жаҳон тартибини сақлаш қатъиятини яна бир бор тасдиқлашни” режалаштирганини айтганди. Шунингдек, у учрашувга украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулебани ҳам таклиф этиш ниятида эканлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Япония бу йил G7’га раислик қилади ва май ойида Хиросимада саммитга мезбонлик қилади. Бу шаҳар Нагасаки билан бирга дунёдаги ядро қуролидан фойдаланилган ягона жой саналади. Унга 1945 йил 6 августда АҚШ томонидан ядро бомбаси ташланган.
Алибек Бейжанов
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November