Пекин Олимпиадасининг илк беллашувлари бошланди

Спорт

image

Бугун, 2 февраль куни Хитойнинг Пекин шаҳрида XXIV Қишки Олимпия ўйинлари доирасидаги илк мусобақалар бошланди. Айни пайтда, кёрлинг бўйича микст жуфтлик йўналишида тўртта учрашув ўтказилмоқда: Швеция – Буюк Британия, Австралия – АҚШ, Норвегия – Чехия ва Хитой – Швейцария.

Микст кёрлинг мусобақасида 10 та жамоа иштирок этади: Австралия, Канада, Хитой, Чехия, Буюк Британия, Италия, Норвегия, Швеция, Швейцария ва АҚШ. Гуруҳ босқичидан энг яхши тўртта жамоа ярим финалга йўл олади.

Табиийки, Ўзбекистон вакиллари кёрлинг мусобақаларида иштирок этмайди.

Маълумот учун, Пекин Олимпиадасининг тантанали очилиш маросими 4 февраль куни бўлиб ўтади. Олимпия ўйинларида 15 спорт тури бўйича жами 109 та медаллар жамланмаси ўйналади. Мусобақа 20 февралга қадар давом этади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Пекин-2022

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг