Пекин Олимпиадасида биргина ўзбекистонлик спортчи қатнашади
Спорт
−
08 Январь 2022
11201Жорий йилнинг 4-20 февраль Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХIV қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон номидан фақатгина Комилжон Тўхтаев иштирок иштирок этадиган бўлди.
“Ўзбекистонда қишки спорт турлари, жумладан тоғ чанғиси билан шуғулланувчи спортчиларнинг мунтазам машғулот олиб бориши учун шароит етарли бўлмагани боис Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Қишки спорт турлари ассоциацияси терма жамоа аъзоларининг йил давомида хорижда ўқув-машғулот йиғинлари олиб боришини таъминлади” дейилади Туризм ва спорт вазирлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Комилжон Тўхтаев саралаш кўрсаткичлари доирасида “слалом” ва “гигант слалом” йўналишлари бўйича белгиланган меъёрларни бажариб, 2022 йилги Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Маълумот учун, Халқаро олимпия қўмитаси қоидаларига кўра, Ўзбекистон учун тоғ чанғиси бўйича иккита квота (бир аёл, бир эркак) ажратилган.
Бундан ташқари Ўзбекистонда чанғи спортининг бошқа турлари – сноуборд, фристайл, ски-кросс, чанғида югуриш турлари бўйича яна бир қанча йўлланманларни қўлга киритиш имконияти бўлган. Бироқ 2019 йил 1 июлдан 2022 йилнинг 16 январь кунигага қадар давом этган саралаш даврида Тўхтаевнинг ўзи йўлланмага эга чиқди.